Исроил адлия вазири: «Инсон ҳуқуқлари бузилса ҳам, Исроил яҳудийларнинг давлати бўлиб қолиши керак»

Исроил адлия вазири: «Инсон ҳуқуқлари бузилса ҳам, Исроил яҳудийларнинг давлати бўлиб қолиши керак»

Исроил адлия вазири Айелет Шакед оммани даҳшатга соладиган баёнот қилди: Исроил ҳатто инсон ҳуқуқларини қурбон қилиб бўлса ҳам, ўзининг яҳудий жамиятини сақлаб қолиши ва ҳимоя қилиши керак, деди.

Ўнг радикал миллатчи партиянинг аъзоси бўлган вазир Тел-Авивдаги анжуманда ушбу шов-шувли баёнотни қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
«Шундай жойлар борки, у ерларда Исроилнинг яҳудийлар давлати сифатида ўзига хосликлари кўрсатилиши керак, гарчи бунинг учун тенгҳуқуқлилик қурбон берилса ҳам».
«Исроил – яҳудийлар давлати. У ҳамма халқларнинг давлати эмас. Барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги барча миллатларнинг тенг ҳуқуқлилигини билдирмайди” дея фикрини хулосалади вазир.
Адлия вазирининг ушбу сўзларини фаластинлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари таҳдид сифатида қабул қилдилар – вазир Исроил фаластинликларни иккинчи навли одамлар сифатида кўришини тан олган эди.

 

Фото: 7kanal

back to top