Қувайт Ироқни тиклаш учун икки миллиард доллар ажратади

Қувайт Ироқни тиклаш учун икки миллиард доллар ажратади

Қувайт Ироқнинг урушдан кейинги иқтисодиётига кредит ва инвестициялар шаклида 2 миллиард АҚШ доллари ажратади, деб хабар берди чоршанба куни Қувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ.

«Қувайт давлати Ироқни тиклаш учун 1 миллард доллар кредит ва 1 миллиард доллар инвестиция ажратишини маълум қиламан», деди амирлик раҳбари ўз нутқида.
Қувайт пойтахтида Ироқни урушдан кейин тиклаш масалалари бўйича халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди. 70 дан ортиқ давлат ва 1,4 минг компания вакиллари иштирок этаётган кенг миқёсли тадбир душанба куни бошланган эди. Чоршанба куни анжуманнинг якуний мажлиси бўлди. Унда турли давлатлар ва йирик компанияларнинг Ироққа ажратадиган моддий ёрдамлари миқдори эълон қилинди.

 

back to top