Исроил дипломатларини мусулмон мамлакатга таклиф қилишди

Dato Sri Anifah Aman, Minister for Foreign Affairs of Malaysia [UN Geneva/Flickr] Dato Sri Anifah Aman, Minister for Foreign Affairs of Malaysia [UN Geneva/Flickr]

Малайзия ташқи ишлар вазирлиги Исроил дипломатларининг мамлакатга кутилаётган ташрифи борасида махсус баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.

Исроил вакилларининг Малайзияда ўтадиган БМТ анжуманига таклиф этилиши мусулмон дунёсида катта норозиликларга сабаб бўлди – аввал Исроил расмийлари бу мамлакатга ҳеч таклиф қилинмаган эди. Шу муносабат билан Малайзия ташқи ишлар вазирлиги изоҳ берди, яъни ўзлари исроиллик дипломатларни таклиф қилишни исташмагани, аммо БМТ олдидаги мажбуриятлар туфайли шундай қилишга тўғри келгани ҳақида айтди. Бу ҳақида IslamNews сайти маълумот бермоқда.
«Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг иштироки БМТ томонидан юборилган таклиф асосида бўлаётганини маълум қилади», деди ташқи ишлар вазири Анифа Аман. Вазир Исроилга юборилган таклифнома мактубига ҳатто Малайзия расмийлари имзо чекмаганини, бошқа барча мамлакатлар учун таклифномаларда эса уларнинг имзоси борлигини таъкидлади. «Бизнинг Исроилга муносабатимиз ўзгармаган», деди Аман.

back to top