Франция мусулмонлари Макрондан уларнинг ички ишларига аралашмасликни сўрадилар
Foto: AFP/Scanpix
Yenicag.Ru нинг IslamNews га таяниб маълум қилишича, Макроннинг Ислом ва давлат ўртасидаги муносабатларга айрим таҳрирлар киритиши ҳақидаги сўнгги баёноти мусулмонлар томонидан шундай чақириқларни юзага келтирган.
«Ҳар ким ўз ишини қилиши керак», – деди Ислом дини бўйича француз кенгашининг (CFCM) президенти Аҳмад Ограс.
«Мусулмонлар дини – ўз ички масалаларини ўзи ҳал қила оладиган дин. Давлатдан сўрайдиган ягона нарсамиз назоратчи мақомида ўз вазифасини бажаришидир».
Макроннинг аввалроқ бу борада айтган гапи Франция мусулмонларини ташвишга солиб қўйганди, ахир улар ўнг радикал исломофоб етакчи Марин Ле Пеннинг президент бўлмаганидан жуда қувонган эдилар-да.
«Мен 2018 йилнинг биринчи ярмида Францияда Исломнинг қандай ташкиллаштирилгани ҳақида йўл харитаси тузишни истар эдим», – деди Франция президенти ва «секуляризмни амалга қайтариш керак» дея қўшимча қилди.



