Америкалик актриса Меган Маркл яширинча масжидга бориб туради

Фото: Getty Images Фото: Getty Images

Америкалик актиса ва Буюк Британия қирол оиласининг бўлажак аъзоси масжидга бориб, Ислом ва мусулмонларга дўстона муносабатини намоён қилди.

Британия ОАВларининг маълумотларига кўра, шаҳзода Гаррининг бўлажак рафиқаси Меган Маркл Лондондаги масжидга бир неча марта борган ва хайрия тадбирларида фаол иштирок этган.
Маркл бир неча бор Ал-Минор масжидига журналистлар ва омма назаридан яширин тарзда борган, деб хабар беради Step Feed.
Ал-Минор масжиди ўтган йили ёниб кетган Гренфелл минорасига яқин жойлашган. Ўшанда фожиа оқибатида 70 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, улар орасида бир нечта мусулмон оилалар ҳам бор эди.
Ёнғиндан сўнг масжид жабрланганлар ва уйсиз қолганлар учун ўз эшикларини очиб, уларга бошпана, кийим-кечак ва озиқ-овқат берган эди.
Меган Маркл кўпдан бери хайрия ишларига қизиқади ва Гренфелл ёнғинида жабр кўрганлар билан ҳамон алоқасини узмаган. У бир неча бор масжидга бориб, у ердан бошпана топганларга ёрдам берган эди.

back to top