Қирғизистонда ижтимоий тармоқларда танқид қилганлар жаримага тортилади

Фото vnnews.ru Фото vnnews.ru

Қирғизистон парламенти ижтимоий тармоқларда асоссиз танқид қилганларга жарима солиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Қонун лойиҳаси Парламентнинг ижтимоий масалалар, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси мажлисида муҳокама қилинди. Қонун ташаббускори, Социал-демократлар партияси вакили Достон Бекешевнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўпинча аниқ шахсларга нисбатан танқидларни ёзиб қолдиришади, танқидлари асосли ва ҳаққонийми ёки йўқ – бу ҳақида бош қотириб ўтиришмайди. Депутанинг сўзларига кўра, жарима етказилган маънавий зарарни қоплаш учун йўналтирилади. Агар танқидда ёлғон маълумотдан фойдаланилган бўлса, 50 минг сом ($733) миқдорида жарима солинади.

back to top