Блогер муслима иштирокидаги телешоу катта баҳсларга сабаб бўлди
Мода оламида фаолият кўрсатувчи муслима блогер телестудияга суҳбат учун таклиф қилинганида, телебошловчи томонидан кутилмаганда танқидга учради.
Мода ва сиёсат ҳақида блог юритувчи 23 ёшли Худа Катабий Чикагонинг WGN News каналидаги тонгги шуога «Теҳроннинг кўча либослари» номли китоби ҳақида суҳбатга таклиф қилинган эди. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар беради.
Бошловчи эронлик муслимадан аввал Оклахомада ўтган болалиги, асосан оқ танлилар яшайдиган ушбу штатда қачондан ҳижоб ўрай бошлагани ҳақида сўради.
Орада бошловчи бирдан мавзуни ўзгартирди ва: «Келинг, ядро қуроли ҳақида гаплашамиз. Айрим томошабинларимиз Эронга ишонмайдилар. Сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз?» деб сўради.
Муслима ўзини йўқотиб қўймади ва аслида ҳарбий зўравонликлари ва Яқин Шарққа қурол етказиб бераётгани учун АҚШга ишонмаслик керак, деб жавоб берди.
Шундан сўнг бошловчи Худани «америкаликларга ўхшаб гапирмаслик» ва «америкаликларни хафа қилиш»да айблай бошлади. Бу асоссиз айбловлар ижтимоий тармоқларда катта баҳсларни келтириб чиқарди.



