Қозоғистон бозорларида товарларга QR-код билан ҳақ тўлаш мумкин
http://abctv.kz
Қозоғистонда товарларга ҳақ тўлашнинг янги тизими ривожлана бошлади. Энди «Казкоммерцбанк»нинг Visa карталари эгалари QR-код ва Homebank.kz мобил иловаси ёрдамида харидларни амалга ошириш имконига эгалар. Бу ҳақида Sputnik нашри Қозоғистон молиячилари ассоциацияси (ҚМА) маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Қозоғистонда МДҲ ва Европа давлатлари орасида биринчи бўлиб mVisa технологияси жорий этилди. Биринчи марта бундан харид Алматадаги Яшил бозора амалга оширилди.
«Технологиялар харидорларга смартфон орқали QR-кодни сканерлаш орқали харидни амалга ошириш имконини беради, тадбиркорлар эса қимматбаҳо POS-терминаллардан фойдаланмай нақд пулсиз савдо қилишлари мумкин. Бу жараённни соддалаштиради ва тезлаштиради», – дейилади ҚМА баёнотида.
Ҳозир QR-кодлар ёрдамида ҳақ тўлаш фақат Homebank.kz фойдаланувчилари учун ва Android операцион тизими орқалигина мумкин. Яқин вақтда iPhone фойдаланувчиларига ҳам бундай имконият яратилиши кутилмоқда.
Харидни амалга ошириш учун харидор ўз смартфони камераси ёрдамида сотувчининг QR-кодини сканерлайди, шундан сўнг тадбиркорнинг реквизитлари автомат тарздан аниқланади ва система томонидан кўриб чиқилади



