Епископ намоз азони кучайтиргич орқали айтилишини таклиф қилди

http:/klt.nu http:/klt.nu

Швециядаги насроний епископ Фредрик Модеус мусулмонларга намоз азонини овоз кучайтиргичлар орқали айтиш учун рухсат беришга чақирди.

Епископ фикрича, шундагина мигрантлар ўзларини Швецияда худди уйларида юргандек ҳис қиладилар.
Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Векшё шаҳридаги епископ мазкур чақириғи сабаб маҳаллий насронийлар нафратини қўзғаган.
Епископ ижтимоий тармоқларда эълон қилган чақириғида, “Ислом динига эътиқод қилувчилар Швециядаги шаҳарларда ўзларини худди уйларидагидек ҳис қилмаётганларини, шунингдек, ўз маданиятларини тарқатиш имкониятига эга эмасликлари”ни таъкидлаган.
Айни пайтда, епископ Фредрик Модеус маҳаллий ҳокимиятни зудлик билан янги масжид бинолари қуриш учун маблағ ажратишга ҳамда бино ташқарисига овоз кучайтиргичлар ўрнатишга чақирди. Епископнинг таклифи маҳаллий аҳоли томонидан аёвсиз танқидларга учради.
Шунга қарамай, Стокгольмни мисол қилиб кўрсатган епископ Фредрик ўз фикрида собит турибди. 5-tv.ru хабарига кўра, Стокгольмдаги насронийлар айрим ибодатхоналар ташқарисидаги хоч тасвирини олиб ташлаб, ўрнига Макка йўналиши акс этган белгиларни осиб қўйиш таклифи билан чиқишган.

back to top