Суриялик ярадор онасини 12 километр пиёда кўтариб борди

© Агентство Анадолу © Агентство Анадолу

Сурияликлар террорчиларидан қочишда давом этмоқда.

Улар қаторида Африн ғарбидаги Жиндерес қишлоғидан Туркия чегарасига бутун оиласи билан пиёда етиб борган Далал Кердуш ҳам бор.
Оила Туркия чегасига томон 5 километр масофани босиб ўтганида, PYD/PKK терорчилари томонидан отилган ўқ 80 яшар Хилал ал-Аҳмадга тегди. Аёл белидан яраланиб, кўп қон йўқотди. Далал Кердуш онасини опичлаб Туркиянинг Хатай вилоятидаги Райҳонли тумани чегарасигача олиб борди.
Оила 12 километр масофани олти соат ичида босиб ўтишига тўғри келди. Туркияда аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди ва касалхонага ётқизилди. Бошидан кечирган даҳшатлари туфайли кекса аёл вақтинча тилдан қолди.
Оиланинг қолган аъзолари Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудида жойлаштирилган палаткалар лагерига жойлаштирилди. Маҳаллий аҳоли қочқинларга озиқ-овқат ва ёқилғи масалаларида ёрдам бериб турибди.
45 яшар Далал Кердушнинг айтишича, PYD/PKK террорчилари Туркияга қарши жангларда иштирок этишдан бош тортаётганларнинг барига босим ўтказмоқда.
«Афринда бизнинг кичик фермер хўжалигимиз бор эди. Террорчилар аввал ҳам бизни доим қурол ўқталиб, ўз сафларига тортишга уринар эдилар. «Зайтун новдаси» амалиёти бошланганидан кейин, босим янада кучайди. Вазият кескин ўзгарди, шу сабабли мен кекса ота-онам ҳамда болаларимни ўйлаб Афринни тарк этишга қарор қилдим», дейди Кердуш.
Унинг сўзларига кўра, террорчилар барча йўлларни ёпиб, чегарага яқин келганларни отиб ташлаймиз деб таҳдид қила бошладилар. Шу сабабли ягона йўл тунда қочиш эди.

back to top