Масжидларга минглаб ғайридинлар ташриф буюрди

islam-today.ru islam-today.ru

Ўтган дам олиш кунлари Буюк Британиядаги масжидларда очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Минглаб британияликлар бутун мамлакат бўйлаб 200 дан ортиқ масжидларни бориб кўришга муваффақ бўлдилар. Насронийлар ҳамда бошқа дин вакиллари Ислом ва мусулмонлар билан яқиндан танишиш учун Лондон ва Брэдфорднинг йирик масжидлари томон йўл олдилар, деб хабар беради IslamNews сайти The Guardian нашри маълумотларига таяниб.
Брэдфорд епископи Тоби ўзининг черкови аҳли билан Ховарт Мадни шаҳри масжидига борди. Аллоҳнинг уйига меҳмонга келганлар мусулмонлар қандай ибодат қилаётганларини кузатдилар, кейин ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.
Лейбористлар партияси етакчиси ва парламент аъзоси Жереми Корбин ҳам ушбу акцияда иштирок этди ва бир йил аввал исломофоб террорчи томонидан ҳужумга учраган Лондондаги Финсбери Парк масжидига борди.
«Исломофобия – жамиятимизнинг жиддий муаммоси, – деди Корбин масжидга тўпланганлар олдида сўзлаган нутқида. – Мен ҳар куни кўчаларда ирқчилар томонидан ҳужумларга учраётган аёллар ҳақида даҳшатли ҳикояларни эшитяпман. Аёлларга рўмоли учун ҳужум қилишаётган экан, бу уларга ва бизга нисбатан адолатсизликдир».

back to top