Сингапурда мусулмонлар ҳамюртларини хурсанд қилди

Mothership.sg Mothership.sg

Кўпмиллатли Сингапурда хитойча Янги йилни нишонлаш кунлари турли дин вакиллари ўзаро осон тил топишадилар ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлайди.

Сингапурлик мусулмонлар бу санада ўз ҳамюртларига кичик, аммо ёқимли туҳфалар қилишади, деб хабар беради Mothership.sg.
Масалан, Холид масжидида эски анъана бор – мусулмонлар ўз тақвими бўйича янги йилни нишонлаётган маҳаллий хитой ватандошларга апельсинлар ва газли сув солинган банкалар тортиқ қилиш.
Суратларда имом Аловуддин ҳожи ибн Муҳаммад қўшниларини меҳмон қилиш учун дўконларга ва офисларга апельсинлар тарқатиб юргани акс этган.
«Шундай қилиб биз қўшниларимиз билан дўстлашиб олдик ва бир-биримизга ёрдам берамиз», деди имом.

back to top