Чимкентлик насроний Ислом динини қабул қилди

Фото: NUR.KZ Фото: NUR.KZ

Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида яшовчи Николай Путилин “Айқап” масжидида Ислом динини қабул қилди.

Nur.kz Интернет нашри 21 феврал куни тарқатган хабарга кўра, Қуръон сураларини ёд олган Путилин хар куни беш маҳал намоз ўқийди ва энди Умра амалларини бажариш учун муқаддас шаҳарларга боришни орзу қилмоқда.
Нашрга кўра, Путилин Ислом динини қабул қилишдан олдин диний адабиётлар ва таниқли уламолар ёзган китобларини диққат билан ўқиб чиққан.
Собиқ насроний Ислом динини қабул қилиш ўзининг шахсий қарори бўлганини таъкидлаган.
“Қозоғистонда аҳолининг аксари мусулмон бўлишига қарамай, эътиқод эркинлиги таъминланган. Бу менинг шахсий ҳуқуқим ва қарорим эди. Мен жуда кўп адабиётни ўқидим ва Ислом динини ўргандим. Мен исломни чуқурроқ ўрганишни давом эттиришни хоҳлайман. Бу йўлда масжид имомлари мени қўллаб-қувватламоқда”, - дейди Путилин.
Нашрга кўра, ҳақиқий мусулмон бўлган Николай Путилин ўтган йил суннат тўйини ўтказган эди.

back to top