Тереза Мэй масжид минбарида бошида рўмол билан нутқ сўзлади
islamnews.ru
Ўтган якшаба куни Буюк Британия масжидларида очиқ эшиклар куни ўтказилди, акция доирасида минглаб британияликлар мусулмон масжидларига борди ва Ислом билан яқиндан танишиши имконига эга бўлди.
Британия масжидларига насроний роҳиблар ва сиёсатчилар, спорт ва санъат намояндалари ташриф буюрди. Улар Ислом анъаналари ва мусулмонларнинг ҳаёт тарзига қизиқди.
Аҳамиятлиси шуки, якшанба куни Лондон мэри Содиқ Хон, Вест-Мидландс мэри Энди Стрит, Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин ва ҳатто Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳам масжидларга бордилар, дея хабар бермоқда Malaysian Digest.
Мэй Мейденхеди масжидига бориб, у ердаги минбарда мусулмон жамоатини қўллаб-қувватловчи нутқ сўзлади. Бош вазир Ислом қоидаларига эҳтиром белгиси сифатида бошига рўмол ўраб олган эди.
Жереми Корбин, ўз навбатида, ўтган йили исломофоб террорчи ҳужумидан жабрланган Финсбери Парк масжидига борди ва исломофобияни қаттиқ қораловчи нутқ сўзлади.
Мусулмон етакчилар Мэй, Корбин каби сиёсатчиларнинг бундай ишларини ёқладилар ва очиқ эшиклар кунини ҳар йили ўтказишга ваъда берди.



