Ямандаги жангарилар болаларни жанг қилишга мажбурламоқда
Farsnews
«Ансаруллоҳ» ҳаракати жангарилари мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетиб, ўз сафларига қўшилишга мажбур қилмоқдалар, деди Яман ахборот вазири ўринбосари.
«Ансаруллоҳ» ҳаракати жангарилари (хусийлар) мактаб ёшидаги боалларни ўғирлаб кетиб, ўз сафларида жанг қилишга мажбурламоқдалар, деди Яман ахборот вазирининг ўринбосари Муҳаммад Кайзан.
«Анадолу» агентлиги билан суҳбатда Кайзан жангарилар болаларни Яманнинг қонуний ҳукуматига қарши жанг қилишга мажбурлаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айнан шу туфайли жанггоҳларда ҳалок бўлаётганларнинг кўпчилиги болалар ва ўсмирлардир.
Кайзаннинг таъкидлашича, БМТнинг Яман бўйича собиқ вакили Исмоил Вилда аш-Шайх Аҳмаднинг барча ҳаракатлари зое кетди. Энди янги вакилнинг ташаббуслари Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва БМТ ХКнинг қарорларига асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда вазият янада ёмонлашади.



