Мусулмонлар насронийларни қутқаргани ҳақидаги фильм «Оскар» олиши мумкин

Мусулмонлар насронийларни қутқаргани ҳақидаги фильм «Оскар» олиши мумкин

Кениядаги мусулмонлар насроний ватандошларини мутаассиблардан ҳимоя қилгани ҳақидаги фильм жаҳоннинг энг нуфузли киномукофотига тавсия этилди.

«Watu wote» («Барча инсонлар» ёки «Барчамиз») картинаси «энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» номинацияси бўйича «Оскар»га даъвогарлик қиляпти. Фильм сюжети 2015 йил Янги йил байрами арафасида содир бўлган реал воқеаларга асосланган. Ўшанда «Аш-Шабоб» гуруҳи жангарилари катта йўлда кетаётган рейсдаги автобусни тўхтатиб мусулмонлар ва насронийларнинг икки қаторга ажралиб туришларини буюрган ва насронийларни ўлдирмоқчи бўлганлар. Аммо мусулмонлар буйруқни бажаришдан бош тортганлар ва шу билан ўз ватандошларининг жонини сақлаб қолганлар. Мазкур воқеа бутун дунёда жуда машҳур бўлиб кетган эди. Картина дунё бўйлаб ўн олтита турли киномукофотларни  қўлга киритишга улгурди.

 

Islam-today

back to top