Ҳиндистонлик таниқли актриса Ислом динини қабул қилди

Ҳиндистонлик таниқли актриса Ислом динини қабул қилди

Ҳиндистонлик машхур телевидение актиса Дипика Какар ва Шоайб Иброҳим 22 феврал куни қариндошлари ва яқин дўстлари ҳозирлигида исломий никоҳ ўқитиб, турмуш қуришди.

Унга қадар миллионлаб томошабин қалбидан ўрин олган Дипика Какар турмушга чиқиш учун Ислом динини қабул қилиши тўғрисида миш-мишлар тарқалган эди.
23 феврал куни Ҳиндистондаги нуфузли нашрларнинг аксари Дипика Ислом динини қабул қилиб, Шоайб Ибороҳимга турмушга чиққани ҳақида қатор мақолалар чоп этди. Айрим Интернет нашрлари, мусулмон бўлган Дипика ўз исмини Файза деб ўзгартирганини ҳам хабар қилди. Бу маълумот тўғри эканинини исботлаш учун Файза номидан никоҳ кечаси учун меҳмонларга тарқатилган таклифноманинг фотосуратлари чоп этилди. Бази нашрларда никоҳ ўқитиш маросимида олинган фотосуратлар чоп этилди.
26 феврал куни келин ва куёв Мумбай шаҳрида дабдабали никоҳ кечасини уюштириши ва кечада Ҳиндистон кино саноатининг машхур кишилари иштирок этишлари кутилмоқда.

back to top