Шарқий Ғўта аҳолиси Туркия президентига мурожаат қилди

Abdulmonam Eassa / AFP / Scanpix / LETA Abdulmonam Eassa / AFP / Scanpix / LETA

Башар Асад армиясинининг қамалида қолаётган Шарқий Ғўта шаҳарчасининг аҳолиси Туркия президенти Раджап Тойип Эрдўғонга мурожаатнома йўллади.

Улар Турк раҳбаридан бунданда каттароқ гуманитар фалокатни олдини олиш учун Сурия ҳаво кучлари томонидан берилаётган авиазарбаларни тўҳтатишга ва қамални очишга ёрдам сўрашди. Шу билан бир қаторда, мактубда Асад армияси ва уни қўллаётган ҳарбий гуруҳлар Шарқий Ғўтага ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётгани таъкидланган. «Беш йил мобайнида давом этиб келаётган қамал аёллар ва болаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Асад ва Россия ҳаво кучлари касалхона ва аҳоли яшайдиган жойларга қарата сон-саноқсиз зарбаларни амалга оширмоқда», деб ёзилган ҳатда. Маҳаллий кенгаш Туркия президентининг ислом дунёси ва жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи ва таъсирини ишга солиб Асад ҳукумати ва унинг тарафдорларига сиёсий босим ўтказишга ва Шарқий Ғўталикларни химоя этишга чорлаган. Мурожаатномада ёзилишича: «Шарқий Ғўта аҳолиси Туркия раҳбаридан зудлик билан чора кўришини сўрайди. Биз қамал очилиши ва шу тариқа жабрдийдадаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишидан умидвормиз».

back to top