Полициячи мусулмонлардан ўрнак олишга чақирди
Daventry Express
Тез ёрдам касалхонаси ўрнида масжид очилганидан Буюк Британиядаги Девентри шаҳрининг мусулмон аҳолиси беҳад хурсанд.
Масжид қурилиш лойиҳасига бош-қош бўлган Мухаммад Ахтарам шаҳардаги илк мусулмонлардан бири эканлигини ва бора-бора диндошларининг сони ортгани туфайли ибодатхона барпо этиш зарурлиги тўғрисида сўзлади. Масжиднинг расмий очилиш маросимига шаҳарнинг юқори мартабали мулозимлари ташриф буюришди. Daventry Express дан иқтибос келтирган IslamNews хабар беришича, мусулмон жамоаси ҳақида илиқ сўзлар айтган маҳаллий полиция зобити Сэм Доббс: “Ислом дининг қамалтоши бўлган мунтазам намоз ўқиш ва хайр-эҳсон бизлар учун намунадир” деган. Маҳаллий черков роҳиблари Майкл Вебер ва Энди Хардвик масжид очилишидан мамнун эканликларини билдирдилар. Шаҳар ҳокими Линн Тейлор эса мусулмонлар учун тўлақонли ибодатхона пайдо бўлганлиги муносабати билан уларни муборакбод этиб маросимга таклиф қилишгани учун миннатдорлик билдирди.



