Мянмадаги воқеалар этник тозалашдан дарак беради
© Агентство Анадолу
Шу кунларда Бангладешдаги Кокс-Бозор қочоқлар лагерига амалга оширилган ташриф тафсилотларини Анадолу агентлиги билан ўртоқлашган Европарламент аъзоси Буюк Британиялик депутат Важид Хон айтишича, европаликларнинг ҳаёти рохинжалар ҳаётидан қиммат эмас.
Депутат гуманитар фалокат юз берганидан бери бир миллиондан зиёд инсон ўз уйларини тарк этиб Бангладешга қочишга мажбур бўлганлигини эслатди. “Кокс-Бозор лагерида яшаётган 27 минг етим-есир ва 60 минг ҳомиладор аёлларнинг аҳволлари танг холда. Бу жуда ачинарлидир. Ушбу вазиятда Турк инсонпарвар ташкилотлари биринчи бўлиб қочоқларга ёрдам қўлини чўзишди. Дарҳақиқат, Мянма ҳукуматининг рохинжаларга қарши ҳатти-харакатлари уларни қиришга қаратилгандир” деди у. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ўз фуқароларини бутпараст эмас, балки мусулмон бўлганлиги учун ўлдирмоқда. “Содир бўлган мудҳиш хунрезликлар учун давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи жавобгардир” деди жаноб Хон. 1995 йилдаги Руандадаги воқелардан сўнг Арақанда рўй берган гуманитар фалокат мислсиздир. Мазкур ҳодисаларда айбдор деб топилган зўравонлар Халқаро жиноят маҳкамасига тортилишлари керак. Халқаро ҳамжамият Мянма ҳукуматига Арақанликларга қарши қилинган жиноятлари учун жазо берилиши муқаррарлигини етказиши лозимдир. Европаликлар ҳаёти Рохинжалар ҳаётидан асло қиммат эмас. Улар нафақат инсонпарварлик ёрдами, балки зўравонликларнинг дарҳол тўхтатилишига муҳтождир” деб қўшимча қилди жаноб Хон.



