Amnesty International инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганидан ҳавотирда
 
 
															
						Amnesty International  халқаро ташкилоти дунёнинг 159 та мамлакатидаги инсон ҳуқуқларига оид ҳисоботни тақдим этди.
Унда қайт этилишича, ўтган йили жаҳон ҳамжамиятининг лоқайдлиги туфайли кўплаб инсон ҳуқуқ поймол этилиш ҳолатлари кузатилган. Ҳусусан, Сурия ва Украинадаги аҳволга бағишланган бўлимда ОАВ вакилларига қарши қилинган жиноятлар жазосиз қолганлиги акс этган. Ташкилот Бош котиби Салил Шеттининг сўзларига кўра, қийин иқтисодий вазият, табиий офатлар ва ҳарбий можаро ва низолар сабабли дунёнинг барча жойларидаги инсон ҳуқуқлари масаласи оғирлигича қолмоқда. «Олиб борилаётган қўрқув сиёсати боис қад ростлаётган сунъий чегаралар бизларни низо ва шафқатсизлик, хусумат ва нафрат ҳамда бошқаларнинг дарду-аламларига бепарво бўлиб худбинларча ҳаёт кечиришдан иборат бўлган даҳшатли келажак сари етакламоқда» деб айтди жаноб Шетти.
 
     


