Марокашда диний мутаассиблик муаммосининг ажойиб ечими топилди
Мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар мавжудлиги ва аҳолининг аксарият қисми етишмовчилик ва тангликдан қийналаётгани боис кўплаб террористик ташкилотлар янги тарафдорлар топиш учун Марокашни жуда қулай ҳудуд деб ҳисоблашади.
Марокаш ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2012 йилдан буён 1600 Марокашлик экстремистик гуруҳлар, асосан ИШИД аъзоларига айланиб, улардан 300 нафари ҳали ҳамон у ташкилот сафидадир. Шу сабабли, Марокаш ҳукумати терроризим ва экстремизмга қарши ташаббуслар ва лойиҳаларни қўллаб қувватламоқда. Хусусан, ёш ўсиб келаётган авлодни ёт ғояларга қарши туриши учун мамлакат пойтахти Рабатда 11 йил аввал аёл муршид (дин муаллималари) мактаби очилди. Улар бу ерда Исломга оид барча зарур илмларни ўрганиб мамлакатнинг турли ҳил жойларига бориб ёшларни маърифат орқали тўғри йўлга қайтаришмоқда. Дастур раҳбари Абдусалом Ал Азарнинг айтишича, «муршид аёл эркаклардан кўра болалар, ёшлар ва хотин-қизлар билан кўпроқ мулоқот қилишнинг уддасидан чиқишади. Шу аснода улар адашган ҳамда шубҳаланиб ва иккиланиб турган инсонларга тўғри йўлга чорловчи насиҳат ва маслаҳатлар беришга муваффақ бўлишади».



