Саудия Арабистонида аёл киши вазир ўринбосари бўлди

Саудия Арабистони ҳукмдори қирол Салмон мамлакат вазирликларида қатор ўзгаришлар қилди.
Жумладан, меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари лавозимига Тамадор ар-Роҳман номли аёлни тайинлади. Бундан ташқари, Бош штаб раҳбари лавозимига геренал-лейтенант Фаёд ибн Ҳамад ар-Рувайлий тайинланди, деб ёзади «Лайф.ру» сайти.
Саудиялик таҳлилчи Аҳмад ал-Тевеян давлат телевидениесидаги чиқишида ушбу ўзгаришлар бошқарув органларига «янги қон» киритиш мақсадида қилинганини айтди.