Уламолар фатвоси - Телефон чақирувига Қуръон қироатини қўйса бўладими?

Уламолар фатвоси - Телефон чақирувига Қуръон қироатини қўйса бўладими?

Ҳиндистон Ислом академияси – «Дор ул-улум Деобанд» телефонларга рингтон ва чақирув мусиқаси ўрнига Қуръон оятлари қўйиш мумкин эмас деган фатво чиқарди ва бу билан саудиялик уламоларнинг айни масаладаги фикрини қўллаб-қувватлади.

Yenicag.Ru нинг IslamNews сайтига таяниб маълум қилишича, муфтий Ориф Козимий Times of India нашрига берган интервьюсида фатвони шарҳлаган.
«Телефон ҳожатхонада жиринглаб қолиши мумкин. Бундай вазиятда Қуръон оятлари ёки азонни эшитиш Ислом қонунларига зиддир. Арабистонми, Ҳиндистонми ёки ер юзининг бошқа нуқтасими – Ислом ҳамма жойда бир. Шу сабабли Саудия Арабистонида чиқарилган фатво бу ерда ҳам муҳим», деди шайх Козимий.
«Бундан ташқари, одамлар кўпинча телефонга жавоб бериш учун оятни ёки азонни ярмидан узиб қўядилар. Бу мумкин эмас, бу худди биров Қуръон тиловат қилаётган ёки азон айтаётганда, уни тўхтатиб қолиш билан тенг. Шунингдек, муқаддас Каломнинг нопок жойларда янграшига йўл қўйиб бўлмайди».

back to top