Чақалоқларга туғруқхонада азон айтилмоқда

Хасавюрт шаҳрининг Перинатал марказида чақалоқларга азон айтиш хонаси тантанали равишда очилди.
Тадбирда Шаҳар имомлар кенгаши раиси Козим Темирбулатов, Доғистоннинг Хасавюрт тумани имоми Ражаб Хонмирзаев, «Инсон» хайрия фонди вакиллари ва бошқалар иштирок этишди. «Инсон»нинг филиали раҳбари Муҳаммад Иброҳимҳожиевнинг таъкидлашича, чақалоқлар дунёга келадиган бинода уларга исм бериш ва азон айтиш хонасига эҳтиёж катта. Козим Темирбулатов нима учун янги туғилган чақалоқларга азон айтиш зарурлиги ҳақида гапириб берди. Тадбир сўнгида Перинатал марказ бош шифокори Алжанат Гажиевага кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик номаси топширилди.