Мусулмон полициячи чўкаётган одамни қутқарди

Мусулмон полициячи чўкаётган одамни қутқарди

Британиялик мусулмон полициячи чўкаётган одамни қутқариш учун ўзини кўприкдан ташлади ва қаҳрамонга айланди.

Ҳодиса Катта Манчестер графлигидаги Бери шаҳрида содир бўлди. Кўприкларнинг биридан бир эркак сувга тушиб кетгани ҳақида полицияга бир неча марта қўнғироқлар бўлди. Воқеа жойига етиб келган полиция курсанти Муҳаммад Надим ўйлаб ўтирмай икки ярим метр баландликдаги кўприкдан муздек сувга ўзини отди ва чўкаётган одамни қутқариб қолди.
Кейинроқ Надим журналистларга сузишни яхши билмаслиги ҳақида айтди. «Жуда яхши сузаман дея олмайман, қолаверса, кийимларим ва уларга ўрнатилга оғир ускуналар билан сув юзида узоқ қолишим ҳам қийин эди. Аммо амаллаб у инсонни қутқариб қолдим. Албатта, бу хавфли эди, бироқ одам чўкяпти, ўйлаб ўтиришга фурсат йўқ эди», деди у.
Раҳбарият Надимни мақтади ва «бу ҳолат полициячилар одамларни қутқариш учун бу касбни танлаганликларига яққол мисолдир» деди.

back to top