Туркия Шарқий Ғута аҳолисининг даволанишига ёрдам бермоқчи
www.sozcu.com.tr
Шарқий Ғутадан беморларни Туркияга эвакуация қилиш мавзуси Анкара томонидан бир ой аввал очилган эди.
Туркия президенти матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путиннинг Дамашқ яқинидаги қамалда турган Шарқий Ғута шаҳридан тинч аҳолини олиб чиқиб кетиш учун инсонпарварлик йўлаги ташкил қилиш ҳақидаги сўзларини шарҳлади.
Туркия президентиннг матбуот котиби Ибрагим Қалин Шарқий Ғутадан тинч аҳолини олиб чиқиб кетиш мавзуси Анқара томонидан бир ой аввал айтилганини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, Анқара томонидан ушбу ташаббус айтилганидан бир ҳафта ўтгач Сурия пойтахти яқинидаги қамалда қолган шаҳарнинг бир гуруҳ аҳолиси эвакуация қилинган.
«Анқара бир ой аввал Шарқий Ғутадан 700 нафар тинч аҳолини эвакуация қилишини айтган эди. Улар олиб чиқиб кетилди, фақат Туркияга эмас, Дамашқ жанубига юборилди», деди Қалин.
Матбуот котиби Анқара бу инсонлар Туркияга эвакуация қилинишини таклиф этгани, аммо улар негадир жанубга жўнатиб юборилганини айтди.
Туркия Шарқий Ғутадан кўчириб келтириладиган аҳолини қабул қилишга ҳамон тайёрми деган саволга жавоб берар экан, Қалин жаноблари шундай деди: «Биз даволаш учун қочқинларнинг янги гуруҳларини қабул қилишга тайёрмиз. Ҳозир Туркия Қизил Ярим ой жамияти бунга тайёргарлик кўрмоқда».
25 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши 2401 рақамли резолюция қабул қилди. Унда инсонпарварлик ишларини амалга ошириш учун имкон бериш мақсадида Сурияда урушаётган томонлар 30 кунлик ярашувга чақирилган эди.



