Пўртана пайти уйсизлар масжидда жон сақлади

Ирландиядметеорология хизмати шарқий ҳудуддарда «Эмма» пўртанасининг энг юқори даражаси хавфини эълон қилгач, мамлакатдаги йирик масжид уйсизлар учун ўз дарвозасини очди.
Дублиндаги Клонский масжиди ёмон об-ҳаво шароити туфайли миллати ва динидан қатъи назар ҳамма учун бошпана бериши ҳақида эълон қилди.
Клонский масжиди раҳбарияти намозхоналардан бирини табиий офат авж олган пайт муҳтожлар учун вақтинчалик бошпанага айлантирди, деб хабар беради Buzz.ie сайти.
Ирландия исломий маркази хайрия бўлими раҳбари Сумайя Каннанинг маълум қилишича, масжидда кўнгиллилар гуруҳи мавжуд бўлиб, улар бошпана топганларнинг хавфсизлиги ва эҳтиёжлари учун жавоб берадилар.
Намозхонанинг иссиқ бўлиши учун масжидда иситиш тизими энг юқори даражага кўтарилди. Бундан ташқари, масжид ичидаги қаҳвахонадан таомлар олиш учун муҳтожларга махсус талонлар ҳам тарқатилди.