Ҳуқуқ ҳимоячилари Исломга қарши қонун лойиҳасидан ташвишда

Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар мамлакатнинг турли бурчакларида муҳокама қилинаётган қатор исломофоб руҳдаги қонун лойиҳаларидан ташвишларини айтмоқда.
Жумладан, Америка-Ислом алоқалари кенгаши (АИАК) Айдахо штатини яқинда штат вакиллар палатаси томонидан маъқулланган қонунга қарши овоз беришга чақирган. Қонун лойиҳасида суд жараёнида халқаро ҳуқуқ меъёрлари эътиборга олинмаслиги кўрсатилган. Агар бу қонун амалга киритилса, Айдахо штати судьялари ишларни кўраётганда ва ҳукм чиқараётганда иштирокчиларнинг эътиқодини ҳисобга олмайди.
HB-419 рақамли қонун лойиҳаси Айдаҳо штатида маъқулланди, шу билан бирга, Монтана, Орегон ва Висконсин каби бошқа штатларда ҳам кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
Штат сенатори Жеф Сиддовейга йўлаган очиқ хатида АИАКнинг алоқалар бўйича директори Роберт Мак-Коу қонун лойиҳасини мамлакат қадриятларига зид деб баҳолади.
«Муайян бир динни камситиш учун қабул қилинадиган ҳар қандай қонун конституцияга зид саналади», деди МакКоу.
Southern Poverty Law Center ташкилотининг маълумотларига кўра, 2010 йилда АҚШнинг 43 штатида 200 дан ортиқ шунда «аксилшаръий» қонун лойиҳалари кўриб чиқилган.