Татаристон ва Ўзбекистон мусулмонлар идоралари тажриба алмашишди

Islam-today Islam-today

Қозонда Татаристон ва Ўзбекистон муфтийларининг ўринбосарлари учрашди.

Кеча Татаристон муфтийси қароргоҳига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Аминов ташриф буюрди. Ҳурматли меҳмонни Татаристон республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Рустам Валиулин қабул қилди. Учрашув давомида меҳмон Татаристон республикаси Мусулмонлар идорасининг фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, томонлар замонавий воқеликда диний муассасалар олдида турган муаммолар ва уларни ечиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Иброҳим Аминов дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди ва Татаристон мусулмонлари идорасининг ҳамда шахсан муфтий Комил ҳазрат Самигуллиннинг ишларига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Татаристонга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Болгария Ислом академиясига ҳам борди ва у ерда таълим усуллари ҳамда талабаларнинг ҳаёти билан танишди, деб хабар бермоқда Islam-today сайти.

back to top