72 соат «тинчлик» – 107 қурбон. Сурияда авиазарбалар давом этмоқда

arabmir.net arabmir.net

БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан 30 кунлик инсонпарварлик ярашуви ҳақида резолюция қабул қилингандан 72 соат ўтгач, мамлакатда 107 нафар тинч аҳолининг қурбон бўлгани айтилмоқда. Улар орасида 34 та бола ва 18 аёл бор. Суриядаги инсон ҳуқуқлари тармоғи (СИҲТ) докладида шундай маълумотлар келтирилган.

Башар Асад кучларининг Идлиб, Хомс, Дамашқ атрофи ва Шарқий Ғутага қилган ҳужумлари натижасида 83 киши ҳалок бўлди, жумладан, 18 та ёш бола ва 13 нафар аёл ҳам.
Суриядаги халқаро коалиция ҳарбий ҳаво кучларининг зарбалари эса 16 кишининг, жумладан, 10 та ёш бола ва тўрт аёлнинг умрига зомин бўлди.
ИШИД террорчилари томонидан тўрт бола ўлдирилган. Яна 4 нафар сурияликнинг ўлимида ким айбдорлиги ҳали аниқланмади.
Сурия армияси томонидан ҳаво зарбалари йўлланган ҳудудларда биронта ҳам ҳарбий объект йўқ. Зарбалар масжидларга ва бозорларга қарата йўлланган, дейилади докладда.
СИҲТ маълумотларига кўра, Асад режими кучлари Дамашқ атрофига 43 та, Хамага 4 та бомба ташлаганлар.
25 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши 2401 рақамли резолюция қабул қилган, унда Сурияда 30 кунлик инсонпарварлик ярашуви жорий этишга чақирилган эди.

ayyamru

back to top