Болгария президенти мусулмонларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Болгария президенти Румен Радев мамлакатда озчиликни ташкил этган мусулмонлар етакчиси муфтий Мустафо Ҳожи билан учрашди.
Мулоқотдан сўнг президент Радев “ташқи аралашув”ни камайтириш учун мамлакатдаги диний жамоаларни молиявий қўллаб-қувватлашга даъват этувчи баёнот эълон қилди.
Презиент матбуот хизматига кўра, Болгария президенти ва муфтийси ўртасидаги учрашувда мамлакатдаги турли диний жамоалар асрлар давомида тинч-тотув ҳаёт кечириб келганлари қайд этилиб, ўзаро алоқалар мустаҳкамланиши ва жипслишиши кераклиги алоҳида таъкидланган.
Радев, болгариялик мусулмонлар Болгария жамиятининг ажралмас қисмидир ва биз уларнинг яккаланиб қолишига асло йўл қўймаслигимиз лозим, дея таъкидлаган.
Болгария президенти, ташқи аралашув ва таъсирнинг олдини олиш учун ҳукумат диний уламолар ойлик маош билан таъминланиши ҳамда уларнинг Болгарияда таҳсил олишларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эгадир, дея баёнот берган.
“Ислом дини давлат томонидан нафақат етарли молия билан таъминланиши керак балки, ўз анъаналари асосида ривожланиши керак”, - дея сўзига қўшимча қилган Болгария президенти Румен Радев.