Деҳлида нодир мусҳафлар кўргазмаси

Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги Миллий музейда ҳозирга қадар ҳеч кимга кўрсатилмаган Қуръон мусҳафлари оммага намойиш қилинммоқда.
Ҳиндистондаги электрон нашрларнинг маълум қилишича, илк бор кўргазмага қўйилган 13 дона Мусҳаф хаттотлар томонидан турли даврларда, турли ҳуснихат йўналишларида кўчирилган.
31 март куни Миллий музей қўлёзмалар бўлимининг собиқ раҳбари Насим Ахтар кўргазмани тантанали равишда очиқ деб эълон қилди. Ноёб мусҳафлар кўргазмаси 31 мартга қадар давом этиши режалаштирилган.
Миллий музей Бош директори доктор Б.Р.Мани ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, шундай дейди: «Мазкур кўргазма турли йўналишлардаги ҳуснихат ва қўлёзмаларнинг пайдо бўлиши ҳамда уларнинг Ислом мамлакатлари бўйлаб тарқалиш тарихини тушунтириб беради. Бу кўргазманинг алоҳида аҳамияти шундаки, унда аввал ҳеч кимга кўрсатилмаган 13 дона мусҳаф илк бор намойиш этилмоқда».
Нашрга кўра, кўргазмада куфий, насх, райҳон, сулс ва бихари каби хат турларида ёзилган мусҳафлар намойиш этилмоқда.
«Бихари хати Ҳиндистоннинг дунё ривожига қўшган ҳиссасидир. Мазкур мусҳафлар уларда қўлланилган хат услублари боис тарихий аҳамиятга эгадир», дейди Миллий музей раҳбари жаноб Мани.