Ижтимоий тармоқларда Шарқий Ғуталик болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирига старт берилди

AA Photo AA Photo

Халқаро ҳамжимятнинг эътиборини Дамашқ ёнидаги Шарқий Ғутадаги вазиятга ҳамда Башар Асад ҳарбийлари 127 нафар ёш болани ўлдирилганлигига қаратиш мақсадида ижтимоий тармоқларда #Iamstillalive ("Мен тирикман") хештег остида тадбир бошланди.

Унда қатнашаётган ёш Сурияликлар: “Мен ҳамон тирикман” дея бутун дунёга жар солмоқда. Айман исмли болакай Шарқий Ғутада соат 09.00 дан 14.00 гача оташкесим амал қилинишига келишиб олганига қарамай ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаётганини айтди. “Улар айни шу пайтда устимизга бомбалар ёғдиради. Алдагани бола яхши деб ҳеч ким бизга рост сўзламаяпти. Биз эса кунни оч-наҳор ўтказиб тунда қўрқиб ухлаб қоламиз. Уйғонишмиз билан яна ўша даҳшат ва ваҳима бизнинг ҳармоҳимизга айланади!” дейди у. Исом исмли яна бир болакай доим оч бўлиб юришдан чарчаганини таъкидлайди. Мухаммад эса Шарқий Ғутадаги барча болалар самолётлардан қўрқишини ва улар то учиб кетиб кўздан ғойиб бўлгунга қадар индамай сабр қилиб туришларини айтди.
Манба: Анадолу

back to top