Олмон армиясида имомлар пайдо бўлиши мумкин

Islam-Today.ru Islam-Today.ru

Олмония мусулмонлари ҳукуматдан ҳарбий имомлар лавозими жорий этилишини сўраб мурожаат этди.

Мусулмонлар марказий кенгашининг раиси Айман Мацюек айтишича, «Олмония мудофаа вазирлиги жамиятнинг аксидир. Шу сабаб, ҳарбий қўшинларда имомлар пайдо бўлиши фуқароларни янада жипслаштиради». 2017 йил маълумотларига кўра, Олмония аҳолисининг 6.1% мусулмонлардан иборат бўлиб, мамлакат армиясида қарийб 1500 нафар мусулмон аскарлар хизмат қилмоқда.
Манба: DW

back to top