Исломий ибодатлар қариликдаги хасталиклардан халос этади

Америкалик олимлар Ислом фарзи бўлган рўза тутиш ибодати қариликдаги пайдо бўладиган хасталикларни олдини олишда қўл келишини аниқлашди.
АҚШ нинг бир неча соғлиқни саклаш институтларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мунтазам овқат емаслик ва енгил жисмоний машғулотлар бажариш юрак-томир касалликлари ва диабетдан химоя этишда хизмат қиларкан. Сичқонлар устида олиб борилган тадқиқотлар тўрт ой давом этиб соғликни сақлашнинг энг самарали усули деб кун мобайнида овқат емаслик ва ҳаракатда бўлиш деб топилди. Мусулмонлар айнан шундай натижага фарз ва нафл рўзаларини тутиш орқали эришишади.
Манба: Eurek Alert!