Кечалари уйсизлар учун бошпана бўлаётган масжид

Pakistan Today Pakistan Today

Англиянинг Олдхем шаҳрида жойлашган «Европа Ислом маркази» ташкилоти тасарруфидаги масжид шу кунларда изғирин об-ҳаво туфайли уйига етиб боролмаган ва кўчада қолган одамлар учун бошпана вазифасини ўтамоқда.

Ўз ичига 5000 та гача одам сиғдира оладиган мазкур бино ҳудуддаги энг йирик масжиддир. «Биз илгарлари муҳтожларга бепул кийим-кечак тарқатардик. Аммо бу йил об-ҳаво ўта совуқ бўлганлиги боис сони ошиб кетган уйсизларга ўз эшикларимизни очишга қарор қилдик», деб айтди масжид имоми Мухаммад Иқбол.


Манба: Pakistan Today.

back to top