Суриядаги 18 та аҳоли пункти 24 соат давомида оташкесим келишувига қўшилди

Суриядаги яраштириш маркази хабар беришиича, Алеппо, Дайр-аз-Зўр ва Хомс вилоятларидаги 18 та аҳоли пункти оташкесим келишувига қўшилишди. Шундай қилиб, яраштириш жараёнида жами 2426 аҳоли пункти қатнашмоқда.
Хабарда, шунингдек, Россия мудофаа вазирлиги томонидан Сурияда ўтган 24 соат дамида 16 та отишма ҳолатлари қайд этилган. Турк ҳарбийлари эса, 5 та отишма гувоҳи бўлишган. Шу билан бир қаторда, яраштириш маркази ташаббуси билан Даръа вилоятининг Месмия қишлоғига 1.9 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилиб 96 нафар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилган. Оташкесим келишувини ёқлаётган ҳарбий бўлинмалар сони эса 234 та лигича қолмоқда.
Манба: РИА Новости