Эрон доллардан воз кечди

zakon.kz zakon.kz

Эрон ҳукумати импорт операцияларини амалга оширишда АҚШ долларидан фойдаланишни тақиқлади.

Эндиликда, мамлакат божхонаси АҚШ доллари қайд этилган шартономаларни кўриб чиқмайди. Эрон Марказий банки маълум қилишича, АҚШ долларида харид қилиниб мамлакат ҳудудига олиб кирилаётган хом ашё ва маҳсулотларнинг ҳажми катта эмас. Банк вакили Махди Касрейпуранинг таъкидлашича, импорт билан шуғулланувчи тадбироколар мазкур қарордан ҳеч қандай зарар кўрмайди. «Давлатимизга қарши қўлланилаётган иқтисодий санкциялар туфайли банк соҳаси анчадан бери ўз амалиётларида доллардан фойдаланмаяпти. Бу қарор ҳозирдаги вазиятни юридик жиҳатдан тасдиқлаб қўйди» деб қўшимча қилди у. Аммо айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, импорт қилувчи ташкилотлар шартнома валютасини икки марта айрибошлаши сабабли қўшимча ҳаражатлар қилишга мажбур бўлишади. Расмий Техрон АҚШ долларидан воз кечиш ташаббусини олдин ҳам сурган. Ўтган йили Россия президенти Владимир Путин билан учрашган Эрон раҳбари Али Хаменеи икки давлатга қарши жорий қилинган санкцияларга жавобан ўзаро олди-сотди амалиётларида АҚШ пул бирлигидан фойдаланмасликни таклиф қилган.


Манба: ProFinance

back to top