2018 йилдаги футбол бўйича жаҳон чемпионати: ифторлик ва стадионлардаги намозхоналар

Россия мусулмон тадбиркорлар ассоциацияси ФИФА Бош котиби жаноб Самура билан 7 та мусулмон давлатидан келадиган чемпионат қатнашчилари ва футбол ишқибозларини кутиб олиш жараёнини муҳокама этиш учун учрашишди.
Улар учун аъло даражадаги ифторлик ва махсус намозхоналар ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда. 14 июнь куни Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга Қиролликнинг барча раҳбарлари ва нуфузли тадбиркорлари ташриф буюриши кутилмоқда. Ассоциация вакиллари чемпионат ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларда кафе ва ресторанлар билан халол меню ва иш соатларини узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда. Бу каби келишув ўта муҳимдир, чунки бу йилги Рамазон ойи чемпионат вақти билан бир келади. Шу боис келган аксар мусулмонлар рўза тутган ҳолда бўлишади. Қолаверса, стадионларда намоз ўқиш учун шароитлар яратилиши назарда тутилган. Саудия Арабистони спорт бошқармасининг бошлиғи Абдуллоҳ Ат-Турки барча мусулмон ишқибозларига жойнамоз, Мусҳаф ва ҳалол кафе ва ресторанларнинг босма ва электрон рўйхатлар билан таъминланишини айтди.
Манба: ИнфоКазан