11 ёшли мусулмон Инглиз университетининг профессори бўлди

Биз ўқитувчиларни ёши катта одамлар бўлишига ўрганиб қолганмиз. Яна катта бўлсак ақлли бўламиз деб ўйлаймиз.
Куйида келтирилган мисол сизнинг муаллимлар ҳақидаги ўй-фикрларингизни бутунлай ўзгартириб юборади. Марҳамат, танишинг. Асли Покистонлик 11 яшар профессор Ҳаммад Сафи. У ҳеч бир ватандоши эга бўлмаган истеъдод соҳибидир. Унинг бундай қобилиятига тенгқурлари ва ёши улуғлар ҳавас билан қарайди. Ўзига бўлган ишончи, тинговчиларнинг диққат-эътиборини бир жойга жамлай олиши ва талабаларга дарс ўтишнинг ўзгача услуби уни бошқа ўқитувчилардан ажратиб туради. Шунга қарамай у 11 ёшли бир болакайдир. Ҳамма тенгдошлари қатори у ҳам дам олиш кунлари футбол ва крикет ўйнашни яхши кўради. Ҳаммаднинг муаллимлик дипломи дунёнинг барча мамлакатларида эътироф этилади. Ютуқлари эса мусулмон умматининг порлоқ келажагидан дарак беради.