ИИВ: Германия бўйлаб мусулмонларга қарши мингга яқин ҳужум уюштирилди

2017 йилда Германия бўйлаб мусулмонларга ва масжид каби мусулмонларга тегишли жойларга камида 950 марта ҳужум уюштирилгани қайд этилди.
Буни Германия Ички ишлар вазирлиги расмий маълумотларига таяниб Neue Osnabrueckner Zeitung газетаси 3 март куни хабар қилди.
Ички ишлар вазирлигига кўра, мусулмонларга қарши ҳужумлар оқибатида 33 киши тан жароҳати олган. Масжидларга 60 та ҳужум уюштирилган.
Мусулмонларга нисбатан ҳужумларнинг деярли барчасини мигрантларга қарши бўлган ўнг қанот миллатчи экстремистлар уюштирган.
Мусулмонлар кенгаши раиси Айман Мазиек газета мухбири билан суҳбатда, ҳужум оқибатида жабрланганлар кўпинча полицияга мурожаат қилмаслиги, шунингдек, ҳукумат мусулмонларга қарши уюштирилган ҳужумларни алоҳида рўйхатга олиб бормаслиги боис мусулмонлар ва уларга тегишли жойларга уюштирилган ҳужумлар сони расмий маълумотлардан анча кўп эканини эҳтимолдан соқит қилмади.