Бир мусулмондан «Насроний террорчилар» ни санаб беришни сўраган насоро пушаймон бўлди...

http://lifter.com.ua http://lifter.com.ua

Баъзида сукут сақлаш афзалдир. Айниқса интернет тармоқларида. АҚШ Федерал қидирув бошқармасининг (ФҚБ) маълумотларига кўра, 1980–2005 йилларда АҚШда содир этилган террор хуружларининг 94 фоизи номусулмонлар томонидан амалга оширилган.

Шу билан бир қаторда, 2015–2016 йилларда АҚШдаги аксилислом тоифаларнинг сони уч бараварига ошган. Ҳозирги кунда аксар одамлар учун «мусулмон» ва «террорчи» тушунчалари бир хил маъно англатадиган бўлиб қолган. Бундай иддаолардан жони бўғзига етган ҳуқуқшунос ва бир неча мақолалар муаллифи Қосим Рашиддан «насоролар уюштирган террор хуружларини» айтиб беришини сўрашганида у: «Сиз чиндан ҳам шуни билмоқчимисиз? Ундай бўлса, марҳамат, қуйидаги рўйхатни ўрганиб чиқинг» деб жавоб қайтарган.

– Угандадаги «Тангрининг халоскор лашкарлари» насроний террористик гуруҳининг мақсади «Насоро давлати барпо этиш» бўлиб, унинг ваҳшиёна ҳаракатлари натижасида 100 мингдан зиёд инсон мажруҳ, мазлум ва қувғинга айланди.  

– Марказий Африка Республикасидаги насроний жангарилар масжидларни ер билан яксон қилиб, мусулмонларга қарши этник тозалаш амалиётларини ўтказмоқда.

– АҚШ даги ФҚБ ва 382 та полиция хизмати ирқчи насороларни мамлакатнинг асосий таҳдиди деб баҳолашмоқда. Ку-клукс-клан насроний террористик ташкилотининг сафлари юқори суръатларда кенгайиб бормоқда. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, интернетдаги ирқчи насороларнинг сони «Ислом давлати» террористик гуруҳига нисбатан бир неча баробар кўпроқдир.

– 2017 йил январь ойида Канаданинг Квебек шаҳрида насроний террорчи олтита мусулмоннинг ҳаётига зомин бўлди.

– АҚШнинг Нью-Йорк, Мэриленд ва Портленд шаҳарларидаги ирқчи насоролар мусулмонларнинг ёнини олаётган оқ ва қора танли америкаликларни сабабсиз ўлдирмоқда.  

– 2016 йил октябр ойида АҚШнинг Канзас шаҳрида ўзларини «салибчилар» деб атаган уч нафар террорчи сомалилик мусулмонларни оммавий қирғин қилмоқчи бўлишган. Аммо ФҚБ уларнинг даҳшатли режаси амалга ошишига йўл қўймади.

– 2015 йил ноябр ойида АҚШнинг Колорадо штатида Роберт Диар исмли насоро Оила марказига ҳужум қилиб уч кишини ўлдирган.

– 2015 йил июнь ойида АҚШнинг Жанубий Каролина штатида ирқчи насоро Дилан Руф ирқий уруш бошлаш важи билан тўққизта қора танли фуқарони ўлдирган.

– «Финеес ходимлари» ирқчи насоро ташкилотининг аъзолари бола олдириладиган (аборт қилинадиган) шифохоналарни портлатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

– Исроилдаги «Онгли насоролар» террористик ташкилоти яҳудийларни насронийлик динини қабул қилишга мажбурламоқда.

– 1990-йилларда Сербия насоро армияси Сребреница шаҳрида мусулмонларга қарши қирғинбарот амалиётини амалга ошириб, 9000 та бегуноҳ мусулмоннинг ҳаётига зомин бўлган. Сон-саноқсиз муслималар зўрлаб таҳқирланган.

– 1995 йилда АҚШнинг Оклахома-Сити шаҳрида миллатчи Тимоти Маквей содир этган хунрезлик оқибатида 169 киши ҳаётдан кўз юмди.

– Хитойдаги «Шарқ чақмоғи» ташкилоти ўз йўлида тўғаноқ бўлаётганларга ҳужум қилиб, уларни ўғирлайди.

– 1996 йилда АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида насроний террорчи Эрик Рудольф портлашни амалга оширди, натижада 1 киши вафот этиб, 111 инсон жароҳатланган.

– 1989 йилдан бери Ҳиндистонда фаолият юритиб келаётган Трипур миллий озодлик террористик ташкилоти бутпарастларни ўғирлаб қатл этади.

– АҚШ ҳукумати ўтган йили асосан етти мусулмон мамлакат устига 26 171 дона бомба ташлагани оқибатида Яқин Шарқ минтақасидаги 1 миллиондан зиёд тинч аҳоли ўлдирилди.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Насоролар тизигинини қўлида ушлаб турган трансатлантик одам савдоси, Америкалик ҳиндуларни насоролар томонидан оммавий қатл этилиши, Салем ялмоғизлар ови, Испан инквизицияси, Австралия туб аҳолисининг қирғинбароти ва ҳоказо... Буларнинг бари Ийсо (алайҳисаллом) номи билан амалга оширилган! Мен негадир сизнинг ушбу насроний террористик ташкилотлари ҳатти-харакатларини қоралаганингизни пайқамадим. Аминманки, улар борлигини билмайсиз ҳам! Олдин ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ мақолига қулоқ солганингизда, бошқаларга асло тош отмаган бўлардингиз. Сиздан фарқли ўлароқ, мен бу разилликлар Ийсо алайҳиссаломга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини биламан. Қачонки, сиз бошқалардан айб ахтаришни тўхтатганингизда, ўз уйингизни тартибга келтирганингизда ва насроний терроризми ҳақида яширмай-нетмай гапиришни бошлаганингизда, суҳбатни давом эттирамиз. Унгача хайр!»

Бир одамнинг касрига бутун бошли дин, ирқ, жинс ва ҳоказолар жабр кўрмаслиги керак. Бу хавфсизлигимиз учун ўта хатарлидир. Мабодо, «Мусулмонларнинг ҳаммаси ҳам террорчи эмас, аммо террорчиларнинг бари мусулмондир» қабилидаги гап қулоғингизга чалинса, ўша заҳоти: «Наҳотки, насроний терроризми ҳақида эшитмаган бўлсангиз?» деб юқоридаги жавобни келтиринг.

back to top