Асадчиларнинг ҳужумлари сабаб инсонпарварлик ёрдами етказилмай қолмоқда
МК-Турция
Шарқий Ғута аҳолисига мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами карвони Асадчилар ҳужуми ва авиазарбарлар сабабли манзилига етмади.
46 юк машинасидан иборат бўлган карвон шаҳар тўхтовсиз ўққа тутилаётгани боис у ерга кира олмади. Эслатиб ўтамиз: ЮНИСЕФ нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий раҳбари Герт Каппелер 2 март куни қилган чиқишида БМТ Асад ҳукуматининг Шарқий Ғуталикларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш учун рози бўлди деб айтган.
Манба: АА



