Мусулмон полициячи юқори лавозимга муносиб деб топилди

NBC4i NBC4i

10 йил меҳмонхона соҳасида ишлаган Америкалик мусулмон Ҳолид Баҳдат ўз фаолияти давомида урушқоқ мижозларни ажратиш ва меъёридан ошиб кетган кўнгилхушликларни тўхтатиш учун полиция чақиришга мажбур бўлган.

Кунлардан бир кун полиция зобитларидан бири унга: “Полициячи бўлиш ҳақида ҳеч ўйлаб қўрмаганмисан?” деб савол берди. Бу сўзлардан таъсирланган асли Мисрлик, ўспирин ёшида АҚШ га кўчиб келган Холид Огайо штатининг энг йирик шаҳри полиция сафига қўшилиш учун ҳужжат топширади. Мана 21 йилдирки, у ҳуқуқни муҳофаза этиш ташкилотида ишлаб келмоқда. Яқинда полиция бошлиғи жаноб Баҳдатнинг муҳожирлар билан ишлаш бўйича махсус зобит этиб тайинлади. Коламбус шаҳридаги Ибн Таймия масжиди жамоасига юзланиб Холид: “Шаҳарда шундай жойлар борки, куч ишлатар тизим ходимлари у ердаги урф- одатни тушунмайди ва аксинча, у ерликлар биз қилаётган ишларни моҳиятини англамайди. Бизнинг мақсадимиз, ҳар бирингизнинг ҳавфсизлигингизни таъминлашдир” деди. Полиция бошлиғи Ким Якобс мусулмон зобит муҳожирлар жамоаси билан тил топишади деб умид қилмоқда.


Манба: NBC4i

back to top