Буюк Британияда Исломга қарши бўлган жиноятчи жазоланди

Ислом ва мусулмонларга нафрат кўзи билан қарайдиган Буюк Британиялик фуқаро жазога тортилди.
Ўтган йили 20 сентябрь куни 21 ёшли Пол Мур 9 фарзанднинг онаси 47 яшар Зайнаб Хусайнни атайлаб ўз машинасида босиб кетган.Тос, умуртқа ва оёғи синган аёл уч ой касалхонада даволанди. У ҳали-ҳануз тўшакка михланиб, муолажаларни уйида давом эттирмоқда. Ўша куни 12 яшар рўмол ўраган муслима қиз ҳам жиноятчининг қурбонига айланиши мумкин эди. У устига келаётган мшинадан ўзини олиб қочиб аранг қутилиб қолди. Маҳкамада айбловчи томонидан жиноятчининг ҳужумдан сўнг айтган сўзлари эшиттирилди. Унда Пол Мур “қилган ишидан фахрланиб, уни террор ҳужумлари учун қасос ва ватани учун қилган ҳизмат деб атаган”. Маҳкама қатнашчилари иккиланмай унинг ҳатти ҳаракатларини қасддан одам ўлдириш, атайин бошқаларнинг соғлиғига зиён етказиш ва машинани ҳавфли бошқаришда айбдор деб топишди. Ҳукм ўқилгунга қадар жиноятчи қамоқхонада сақланади.
Манба: The Guardian