Дунё Фаластин давлатини тан олиши керак

“Жаҳон ҳамжамияти Фаластин-Исроил низоси Яқин Шарқдаги барча муаммоларнинг сабаби эканлигини тушуниши керак”, дейди Фаластиннинг Лондондаги элчиси Мануэл Хассасиян.
Унинг сўзларига кўра, бу муаммонинг ечими топилмас экан минтақада тинчлик қарор топмайди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши хусусидаги қарори АҚШ ишончли ҳамкор мавқеини йўқотишига сабабчи бўлди. Мазкур қарор ҳалқаро қонунларга зид бўлиб Қуддусдаги мавжуд вазиятни изидан чиқарди. Шу сабабли, Фаластин ҳукумати АҚШ очиқчасига Исроилни қўллаб-қувватлаётганлиги боис тинчлик ўрнатиш музокараларида қатнашиши жоиз эмас деб ҳисоблайди. Фаластин ҳукуматининг собиқ маслаҳатчиси Кевин Чемберлен фикрича, Трамп қарори келтириб чиққан мушкул ҳолатдан чиқиш учун жаҳон ҳамжамияти Фаластин давлатини тан олиши лозимдир. Унинг сўзларига кўра, ЮНЕСКО Фаластинни ўз сафига қабул қилиши ушбу мамлакатнингнинг мустақиллигини эътироф этиш йулидаги илк қадамдир. “Агар бугун БМТнинг бош Ассамблеяси кун тартибига Фаластин давлатининг тан олиниши қўйилса, аминманки кўпчилик бу масалани ёқлайди. Аммо бу билан муаммо ўз ечимини топмайди, чунки давлатчилик тамойиллари йўлга қўйлмаскан, бундай қарордан наф йўқдир” деди жаноб Чемберлен. “Қолаверса, Фаластин давлати лойиҳасининг амалга ошириш йўлида Исроил ҳукумати томонидан қурилаётган қишлоқлар тўғаноқ бўлиши муқаррардир. Халқаро ҳамжамият мазкур қурилишни қоралаб уни Женева Конвенциясининг тўртинчи моддасини бузилиши деб баҳолайди. Бироқ Исроил ҳукумати буни беэътибор қолдирмоқда” деб қўшимча қилди собиқ маслаҳатчи.
Манба: Анадолу