Саудия шаҳзодаси Ал-Азҳар университети фаолиятини юқори баҳолади

alarabiya.net alarabiya.net

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Мисрга давлат ташрифининг иккинчи кунида Араб ва Ислом дунёси рўпара келаётган хавф-хатарга қарши туришда Мисрдаги Ал-Азҳар университетининг роли юқори эканини таъкидлади.

Шаҳзода бу гапни 5 март куни Ал-Азҳар шайхи, аллома Аҳмад ал-Тоййиб билан унинг Қоҳирадаги идорасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг айтди.
Учрашув аввалида Бош имом Саудия делегациясини ташрифи учун қутлаб, Саудия Арабистони халқи ва ҳукуматига Ал-Азҳар номидан миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида Саудия валиаҳд шаҳзодаси Ал-Азҳар университетига, унинг барча нуфузли олимларига араб дунёсида амалга ошираётган муҳим ишларида муваффақиятлар тилаб, миннатдорлик билдирди.
Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон мўътадиллик ва тинчликни тарғиб қилаётган ҳамда экстремизм ғояларига қарши курашиш маданиятини илгари сураётган Ал-Азҳар университетига Саудия Арабистони номидан миннатдорлик изҳор қилди.

back to top