Араб олами Марказий Осиё билан алоқани мустаҳкамламоқда
РИА Новости
Миср пойтахти Қоҳирада Араб давлатлари лигаси (АДЛ) кенгашининг Бош котибиятдаги доимий вакиллар даражасидаги 149-сессияси ўз ишини бошлади, деб хабар беради Report.
Учрашувда бош котибнинг нутқи тингланди ва АДЛнинг вазирлар даражасидаги сессиясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Сессияда Фаластин муаммоси, араб-исроил зиддияти, араб тинчлик ташаббусининг илгари сурилиши, Сурия, Ливия ва Ямандаги, шунингдек, Судан ва Сомалидаги аҳвол, қочқинлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, араб-Африка, араб-Европа алоқаларини яхшилаш, Марказий Осиё ва Озарбайжон, Хитой, Ҳиндистон, Япония билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган.



