Ташландиқ босмахона масжидга айлантирилди
Concord Monitor
Американинг Конкорд шаҳрида яшовчи мусулмон ташкилоти талай ташкилий, молиявий ва бошқа тўсиқларни енгиб ўтиб, ниҳоят шаҳарда масжид очишга эришди.
Катта Конкорд шаҳрининг мусулмон жамоати ноябрь ойида ташландиқ типография биносини сотиб олгач, уни ўз номига ўтказиш учун кўп ҳуқуқий расмиятчиликларни бажаришига тўғри келди.
Босмахона сўнгги беш йилдан бери бўш эди, икки ҳафта аввал мусулмонлар уни тубдан янгилаб, аввалгисидан умуман фарқли ҳолатга келтирдилар. Энди ҳали бўёқ ҳиди кетмаган бино деворларини араб ҳуснихати намуналари безаб турибди, ерларига эса юмшоқ гиламлар тўшалган.
«Бутун умр ижарада яшаб, бирданига ўз хонадонига эга бўлган одамдек ҳис қиляпмиз ўзимизни», дейди мусулмонлар ташкилотининг раҳбари Хуберт Мэск.
Мусулмонлар масжид ёнида машиналар тўхташ жойини ташкил қилиш учун ёндош бинони бузишлари, бунинг учун эса 200 минг доллар маблағ жамғаришлари керак. Ҳозирча масжидга яқин жойлашган черков ўзининг автомобиллар тўхташ жойидан беминнат фойдаланишга рухсат берди.



